20 Сентябр 2022 йил 669

Юк автоулови ағдарилгани юзасидан расмий маълумот

2022 йил 20 сентябрь куни тахминан соат 10:30 ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчасидаги кўприк устида ҳайдовчи, 1975 йилда тўғилган В.А. бошқарувидаги "HOWO ZZ3" русумли давлат рақами 01 613 TJA бўлган юк автоуловида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган вақтида кўприк устида бошқарувни йўқотиб кўприкнинг четки қисмига ағдарилган. Натижада ҳайдовчи В.А. “чап қўл тирсак сохаси эзилиб йиртилган жароҳати” билан касалхонага олиб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech