19 Август 2022 йил 857

Яшнобод туманидаги дўконлардан бирини ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 18 августга ўтар кечаси тахминан соат 02.00 ларда Яшнобод тумани Тузел-2 даҳасида жойлашган дўкон ва гўзаллик салонида ёнғин содир бўлган. Ўтказилган текширув жараёнида ёнғин 1981 йилда туғилган Н.Ж. томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси (“Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech