Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Тошкент давлат стоматология институти Академик лицейи ўқувчилари билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолишдан асраш, ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур мулоқот тарзида ўтган давра суҳбати давомида ёшлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар ва ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.
Шунингдек тадбир иштирокчиларига мавзу юзасидан тайёрланган махсус видеофильм намойиш этилди.