28 Октябр 2022 йил 2915

Янгиҳаёт тумани ИИОФМБ 4-сонли Ички ишлар бўлими янги бинога эга бўлди

Бугун Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ 4-сонли Ички ишлар бўлими биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Тошпўлатов, Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иногамов, туман прокурори Азамат Азимов, туман ИИОФМБ бошлиғи, подполковник Мурат Раимов, маҳалла аҳолиси ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирда яратилаётган шарт-шароитларга муносиб тарзда хизмат қилиш зарурлиги ва энг асосийси, халқни рози қилиш кераклиги алоҳида таъкидланди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ушбу 4-сон Ички ишлар бўлими жами 28 минг 500 га яқин аҳоли истиқомат қилаётган 7 та “Жалоир”, “Хўжа Учқун”, “Бинокор”, “Хушнуд”, “Тошкент”, “Янги гулзор” ва “Чортоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларига хизмат кўрсатади. Шахсий таркиб ҳамда 4-сон ИИБга мурожаат қиладиган фуқаролар учун барча шароитлар яратилган. Янги бино замонавий андозалар асосида жиҳозланган, Навбатчилик қисми, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори, суриштирувчи, терговчи, жиноят қидирув тезкор вакили, хотин-қизлар масалаллари бўйича инспектор, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог ходимларининг профессионал равишда иш олиб боришлари учун барча шароитлар мавжуд. Бўлимдаги хизмат хоналари янги жиҳозлар ва замонавий техника воситалари билан таъминланди.

Барча янгиликлар

Text to speech