27 Август 2022 йил 1749

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларнинг фаолияти ҳақида

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан оғир шароитга тушиб қолган аёллар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда. Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тазйиққа учраган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар, ижтимоий, психологик ҳамда тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
Хусусан, туман ИИО ФМБ ХҚМБ катта инспектори подполковник Рушана Бинали томонидан оилавий келишмовчиликларга ва тазйиққа учраган маҳалла аёлларига ўрнатилган тартибда ҳимоя ордерлари берилди.
Масалан, “Хушнуд” маҳалласида яшайдиган 38 ёшли бир нафар фарзанднинг онаси М.Ю. қийин аҳволга тушиб қолган: номаълум эркак “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали аёлни ҳақорат қилган, унга психологик босим ўтказган. ХҚМБ инспектори ҳамда ҳудудий профилактика инспектори томонидан мазкур ҳолат тезкорлик билан ўрганилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс А.А. эканлиги аниқланди. Мазкур фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома расмийлаштирилди. Ишни кўриб чиқиш натижасида, суд томонидан фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорда жарима солинди. Аёлга ҳимоя ордери берилди.
Яна бир аёл – “Виқор” маҳалласи фуқароси туман ИИОга, унинг турмуш ўртоғи 32 ёшли Б.А. тазйиқ ўтказаётганлиги ва уни ураётганлиги ҳақида шикоят қилди. Оиладаги ижтимоий-маиший вазият ўрганилди. Аёлга 1 ой муддатга ҳимоя ордери берилди.
Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник Рушана Бинали “Жалойир” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Д. 5 нафар фарзандлари билан турмуш ўртоғи ва қайнонаси томонидан уйидан чиқариб юборилган ҳолатини ўрганди. Суднинг уйга киритиб қўйиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ МИБ ижрочилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида она ва фарзандлари яшаш хонадонига киритиб қўйилди. Келгусида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш мақсадида, аёлга ҳимоя ордери берилди.
Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ХҚМБ катта инспектори ҳамда ҳудуд профилактика инспектори майор Шахруз Хасанов ҳамкорлигида, 1979 йилда туғилган фуқаро Б.О. “Бинокор” МФЙда яшовчи бувиси 82 ёшли Л.В.га руҳий тазйиқ ўтказганлиги учун, аёлга ҳимоя ордери берилди ва у ҳимояга олинди. Фуқаро Б.О. билан профилактик суҳбат ўтказилгандан сўнг у профилактик ҳисобга олинди.

Барча янгиликлар

Text to speech