31 Октябр 2022 йил 1988

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талаба-ёшлари билан учрашди

Куни кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Кибержиноятчилик тушунчаси, ахборот технологиялари ва интернет тармоғидан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ҳамда Интернетдан фойдаланиш маданияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Тошкент шаҳар ИИББ Aхборот-технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари ҳамда таълим муассасаси раҳбарияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг салбий оқибатлари, интернетдан тўғри фойдаланиш, бўш вақтдан мақсадли фойдаланиш хусусида сўз бориб, ҳозирги пайтда огоҳ бўлиш зарурлиги таъкидланди. Ижтимоий тармоқлардан асосан ўсмир ва ёшлар фойдаланиб келаётганлиги сабабли, уларни огоҳликка чақириш кераклиги ҳамда ёш авлод ҳақиқий қадриятларни ёлғондан ажрата олиши, умумий маълумотлар оқимида интернет таҳдидларни топа олиши зарурлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, ота-оналар фарзандлари қайси кибермаданиятга мансублиги билан қизиқиб, улар билан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган ахборот таҳдидлари ҳақида мунтазам равишда суҳбат ўтказишлари қайд этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, мавзу юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech