Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги ҳамкасблари билан тажриба алмашдилар
Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларидан иборат бир гуруҳ ходимлар Хоразм ва Самарқанд вилоятларида амалий ташриф билан бўлдилар. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - мазкур ҳудудлардаги ҳамкасбларининг иш услубларини ўрганиш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдан иборатдир. Ташриф давомида меҳмонлар бошқармалар фаолияти, ҳамкасбларининг ҳудудларида жойлашган сайёҳлик масканларидаги иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ходимларнинг касб маҳорати ҳамда хорижий тилларни билиши юқори баҳоланиб, бўлинмаларда яратилган шарт-шароитлар, уларнинг замонавий жиҳозлар билан таъминлангани алоҳида таъкидланди.