19 Ноябр 2022 йил 2947

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
29 ноябрдаги ПҚ-3413 ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076 қарорлари талаблари асосида ўтказилади.

 

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши;

- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;

- Эркаклар учун бўйи 165 сантиметрдан, аёллар учун 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги (бўй параметрлари айрим мутахассисликлар учун алоҳида белгиланган);

- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (эркаклар учун);

- Олий маълумотга эга бўлиши (Йўл-патруль фаолияти йўналишига топшириш истагида бўлган номзодлардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 март куни 3352-рақам билан рўйхатга олинган буйруқнинг 2-иловасида кўрсатилган мутахассислик талаб этилади).

 

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида
2023 йилда Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг қуйидаги йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрланади:

- Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175 / аёллар 170);

- Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 / аёллар 160);

- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 / аёллар 165).

 

Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан 2022 йилнинг 5 декабрь кунига қадар (соат 09:00 дан 18:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уй) келишлари сўралади:

- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан;

- ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун);

- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом).

 

Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Барча янгиликлар

Text to speech