Ички ишлар органларида касбий маданият ва халқчил тизимни шакллантириш — устувор вазифа
Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Тошкент шаҳар Қўриқлаш хизмати бўйича бўлинмаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ҳамда унинг туман ИИО ФМБ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати ходимлари иштирокида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбир “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тизимга айлантириш ва тизим нуфузини ошириш ҳар бир ходимнинг асосий вазифаси бўлиши лозим” мавзусида ташкил этилди. Тадбир давомида ички ишлар органлари фаолиятида касбий маданият, хизмат интизоми ва ходимларнинг масъулияти масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда сўзга чиққан масъуллар томонидан “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми кодекси”да белгиланган қоида ва талабларни барча ходимлар чуқур билиши ҳамда уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ҳар бир ходимдан юксак касбий маданият, чуқур ҳуқуқий ва маърифий билим, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалалик ва қонунийликка қатъий риоя этиш талаб этилиши алоҳида қайд этилди.
Тадбир давомида маънавий-маърифий, тарбиявий ва профилактик йўналишларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ички ишлар органлари тизимини “Инсон қадри учун” тамойили асосида аҳолининг чинакам ҳимоячисига айлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. Бу борада ходимларнинг шахсий масъулияти, хизмат бурчига садоқати ва фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Якунда бундай профилактик ва тушунтириш тадбирлари ички ишлар органлари ходимларининг хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда фаолият самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланди.