26 Июн 2025 йил 372

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари шахсий таркиби ҳамда шахсан ўз номимдан чин қалбдан табриклайман.

Бугунги кунда жамиятимизда очиқлик ва ошкораликни ривожлантириш, давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларимизнинг қонуний манфаатларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида Сизларни ўрнингиз тобора ортиб бормоқда.
Ахборот соҳасини эркинлаштириш ва ривожлантириш Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнидаги устувор вазифалардан биридир. Демократик матбуотнинг асосий шарти ва талаби бўлган холислик, ҳаққонийлик, миллий манффатларимизга содиқлик каби принципларга амал қилиш сиз учун дастурул амалдир. Сиз ўз билим ва салоҳиятингиз, ўткир қаламингиз билан жамоатчиликка ижтимоий жараёнлар моҳиятини англаб етишга кўмаклашадиган, уларни бузғунчи ахборот хуружларидан ҳимоя қиладиган маъсулиятли фаолият олиб борасиз. Касбингиз давомида эл-юрт осойишталиги, халқимиз тинчлиги ва фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишда фаол иштирок этиб келмоқдасиз.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлидаги шарафли ва масъулиятли хизмат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи
полковник Р.И.Султанходжаев

Барча янгиликлар

Text to speech