Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан болалар учун истироҳат боғига экскурсия ташкил этилди
Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан 57-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун “Янги Ўзбекистон” боғига экскурсия ташкил этилди. Болалар боғнинг диққатга сазовор жойлари ва давлат тарихини акс эттирувчи экспонатлар билан танишдилар.
Соғлиғи билан боғлиқ муаммолари бўлган болаларга эътибор бериш – бу уларнинг жамиятда тўла ҳуқуқли аъзоси эканликларини эътирофидир. Шу сабабли ички ишлар органлари томонидан болалар билан мунтазам равишда иш олиб борилиб, улар учун турли тадбирлар ташкил этилмоқда.