19 Апрел 2022 йил 959

Тошкент шаҳар ИИББда “Хотин-қизлар билан ишлаш харитаси” муҳокама қилинди

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББда ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан, 2022 йил 1 апрель кунидан ички ишлар органларида аёл ходималар билан ишлашда “Хотин-қизлар билан ишлаш харитаси” асосида ишлаш тизими жорий этилиши бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда ИИББ соҳавий хизматлари ички ишлар органларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича масъул ходималари қатнашди.

Йиғилиш давомида ИИББ соҳавий хизматларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасида аниқлаган камчиликларни бартараф этиш, интизомни бузиш, ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши ҳолатларини муҳокама қилишди. Шунингдек, юқорида қайд этилган масалалар бўйича тегишли таъсир чораларини кўриш, тартиб-интизомга, кийиниш маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига, қонунийликка амал қилиш, соғлом турмуш тарзига, маънавий-руҳий муҳит соғломлигини таъминлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга ҳамда тиббий ва психологик ёрдамга муҳтож бўлган ходималарнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиш, ижтимоий ёрдам масалаларида тегишли маиший комиссиялар ва касаба уюшмаларига тақдимномалар киритиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борилиши бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Барча янгиликлар

Text to speech