10 Март 2026 йил 138

ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарорлари талаблари асосида Патруль-пост хизмати сафдорлик лавозимларига (фақат аёллар) танлов эълон қилади. (танлов рақами ID-442)

Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;
- Олий маълумотга эга бўлиши;
- Бўйи 175 см ва ундан юқори бўлиши.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар 2026 йилнинг 31 март кунига қадар kb.iiv.uz сайти орқали рўйҳатдан ўтишлари талаб этилади.

Номзодларга қўйилган талаблар ҳамда шартлари бўйича батафсил маълумотларни kb.iiv.uz сайт орқали танишиб олишингиз мумкин.

Барча янгиликлар

Text to speech