4 Июл 2025 йил 4102

Хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига ўтказилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши;

- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;

- Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (захирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди);

- Олий маълумотга эга бўлиши.

 

Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетида Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг қуйидаги йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:

- Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175см / аёллар 170см);

- Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см);

 

Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан 2025 йилнинг 07 август кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уй) қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади:

- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан;

- ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун);

- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом).

 

Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.

Барча янгиликлар

Text to speech