14 Январ 2022 йил 1120

Ҳурматли Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари, ҳамкасблар, фахрийлар ва Ватанни ҳимоя қилиш йўлини танлаган шарафли касб эгалари!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан барчангизни ҳамда юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида фидойилик кўрсатиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила-аъзоларини самимий муборакбод этаман!
Сизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонингизга тинчлик, хотиржамлик, файзу барака тилайман!
Ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган ходимлар, муҳтарам фахрийлар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларига чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.
Азиз ҳамкасблар, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари, Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли ишларингизда доимо зафар ёр бўлсин!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов

Барча янгиликлар

Text to speech