Яшнобод тумани 153-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 9-апрелдаги 142-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 15-апрелдан 15-майгача ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида юқори синф ўқувчилари билан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқатилишининг олдини олиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан очиқ мулоқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мазкур учрашувда Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи подполковник О.А.Қайимхўжаев, ИИО ФМБ ҲПБ ВЙМБ катта инспектор-психологи, капитан М. Рахматов, инспектор-психолог Д.Аҳмедова, “Қадрият” МФЙ раиси ҳамда мактаб директори С.Султонова иштирок этди.
Тадбирда иштирокчилар томонидан ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши курашиш ва салбий иллатлардан огоҳликни ошириш бўйича муҳим фикр-мулоҳазалар билдирилди.