13 Август 2025 йил 411

“Хавфсиз шаҳар” ва “Хавфсиз маҳалла”

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар-тармоқ) Ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун ўқув курсларига жалб қилинган ходимларнинг назарий билимларини амалиёт билан боғлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Ягона тезкор бошқарув марказига ташриф буюрилди.  

Тошкент шаҳар ИИББ Ягона тезкор бошқарув марказининг замонавий видеокузатув камералар орқали ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш фаолияти ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноятларни иссиқ изидан очиш, оммавий тартибсизликлар ҳамда бошқа махсус тадбирларда фойдаланишдаги самарадорлигини таҳлил қилиш,  ички ишлар органлари тизимида рақамли технологияларни қўллаш имкониятлари билан атрофлича таништирилди. 

Ташриф давомида ходимларга марказ фаолияти, ундаги замонавий рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосида ишловчи тизимлар, шунингдек, қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, шаҳар ҳудудидаги турар ва нотурар жойларга ўрнатилган юқори аниқликдаги видеокузатув камералари ва “Геоинформацион электрон харита” дастурлари ёрдамида жамоат жойларида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларини онлайн кузатиш, сунъий интеллект орқали вазиятни реал вақт режимида таҳлил қилиш ва уларни аниқ вазиятга мос равишда йўналтириш имкониятлари намойиш этилди. “Хавфсиз шаҳар” ва “Хавфсиз маҳалла” тизимларида ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлаш ҳамда жиноятларни тезкор фош этишда сунъий интеллектнинг юзни таниш, ҳаракат траекториясини аниқлаш ва автоматик сигнал бериш каби функциялари катта самарадорлик бераётгани таъкидланди.

         Шунингдек, ташриф давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Улар, жумладан, марказдаги автоматлаштирилган дастурлар, маълумотларни тезкор режимда йиғиш, қайта ишлаш, узатиш, шунингдек, қидирувдаги автотранспорт воситалари ва жиноят содир этиб, тергов ҳамда суд органларидан яшириниб юрган шахсларни аниқлашда сунъий интеллект асосидаги автоматик идентификация тизимларининг афзалликлари билан яқиндан танишишди. Бу технологиялар реал вақт режимида ишлаш, катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва тезкор қарорлар қабул қилиш имкониятлари билан ходимларда катта таассурот қолдирди.

Барча янгиликлар

Text to speech