7 Июн 2024 йил 1396

Ҳар бир фуқаро мурожаати эътиборда

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мурожаатлар тўлиқ назоратга олиниши, зарур бўлганда жойларга чиқиб ўрганилиши ва давлат идораларининг эшиклари улар учун доим очиқлиги таъминланмоқда.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан туманларда сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг ижросига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Куни кеча пойтахт ИИББ раҳбарияти ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтнинг Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод туманлари аҳолиси иштирокида оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Мазкур қабулларда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан 58 фуқаронинг мурожаатлари, таклиф ва эътирозлари тингланди. Уларнинг 3 нафари қилинган мурожаатлари юзасидан кўрилган чоралар бўйича миннатдорлик билдиришган бўлса, 2 нафари ишга жойлаштириш, 2 нафари тадбиркорлик соҳаси бўйича шуғулланиш борасида, 2 нафари уй-жой масаласида яна 2 нафари паспорт алмаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатишни сўради.

Шунингдек, 44 та мурожаатнинг 37 таси терговга қадар текширув ва тергов жараёнига оид, 7 таси ички ишлар сафига қабул қилиш, бошқа вилоятда ишни давом эттириш каби саволлар билан боғлиқ бўлганлиги боис уларни ўрганиб чиқиб, натижаси ҳақида фуқароларни хабардор этиш белгиланди. Мурожаатларнинг 16 таси бевосита жойида ҳал этилган бўлса, 30 таси қўшимча ўрганишлар талаб қилганлиги сабабли, ижроси назоратга олинди.

Бу каби оммавий қабуллар пойтахтимизнинг туманларида давом этмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech