19 Ноябр 2024 йил 976

Ҳамкорлик истиқболлари

Хитой халқ республикаси Пекин полиция Академияси бошлиғи Ву Вей бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди. Пойтахт ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов билан ўтказилган учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида тажриба алмашиш, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ҳамкорликда малака ошириш курсларини ташкиллаштириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, меҳмонлар Бош бошқарма Ягона тезкор бошқарув марказида бўлишиб, бу ерда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида яратилган шарт-шароитлар, замонавий технологиялар, ходимларнинг иш услублари билан яқиндан танишиб, амалга оширилаётган ишларни юқори баҳоладилар. Делегация аъзолари Ахборот мультимедиа марказида ҳам бўлиб, пойтахт ИИББ фаолиятининг ёритилиши, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг йўлга қўйилгани, ахборот ва хабарларнинг ўз вақтида жамоатчиликка етказилиши борасида амалга оширилаётган ишлар уларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, ходимларнинг фаолиятига бағишлаб ишланган  видео роликни томоша қилган меҳмонлар, таржимасиз ҳам уни тушуниб олганларини мамнуният билан қайд этишди. Пойтахт Бош бошқармасида ташкил этилган  Ички ишлар тизимининг илк фаолиятидан бошлаб шу кунигача ҳикоя қилувчи “Шон-шараф” музейи, музей  экспонатлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида мардона ҳалок бўлган ходимларга кўрсатилган чуқур эҳтиром уларнинг эътирофига сазовор бўлди.  Нуфузли меҳмонларнинг юртимизга ташрифи давомида ички ишлар вазирлиги тизимидаги бошқа йўналишлар билан ҳам яқиндан танишишди. Келгусида Пекин полицияси Академияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.

Барча янгиликлар

Text to speech