20 Май 2025 йил 1099

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги — тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда қуйидаги масалалар бўйича тегишли масъул ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди:


🟢 2025-йил И чорак якунлари бўйича Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва раҳбарлар фаолияти;
🟢 Жиноятчиликни камайтириш ва коррупциянинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар;
🟢 Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунга риоя этилиши;
🟢 Маҳаллий бюджет даромадларининг бажарилиши бўйича солиқ органларининг фаолияти;
🟢 Йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш ва ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича кўрилган чоралар;
🟢 Ижтимоий ҳимояга оид янги ёндашувлар ижроси.

Шунингдек, сессия давомида депутатлар томонидан Бектемир ва Сергели туманларидаги айрим аҳоли пунктлари номлаш ва қайта номлаш, гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025-йилда амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳрининг комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сессия якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан муҳим қарорлар қабул қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech