12 Ноябр 2022 йил 1752

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари хайрли ишга муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар

Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг жойлардаги бўлинмалари ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда. Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва дарахт кўчатларини экиш бўйича ишлар давом этмоқда.
Чилонзор ва Янгиҳаёт туманлари ҳудудларини янада кўкаламзорлаштириш мақсадида пойтахт ИИББ Марказий аппаратининг соҳавий хизматлари, Чилонзор ва Янгиҳаёт туманлари ИИО ФМБ бир гуруҳ ходимлари ҳамда ҳокимлик вакиллари иштирок этишди. Улар томонидан ҳудудда 4 000 ортиқ мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари экилди. Лойиҳа доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Умуммиллий лойиҳа доирасида хайрли ишлар давом этмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech