29 Октябр 2022 йил 1901

Ғалаба муборак!

Жорий йилнинг 17-24 октябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида спортнинг Универсал жанг санъати тури бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Нуфузли мусобақада терма жамоамиз вакили – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходими кичик сержант Азизбек Исроилов шоҳсупага кўтарилгани қувонарлидир. Азизбек Исроилов кескин ва муросасиз ўтган мусобақада 75 кг вазн тоифасида иштирок этди ва фахрли 1-ўринни эгаллади.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан ҳамкасбимизни ғалаба билан табриклаймиз!

Барча янгиликлар

Text to speech