5 Декабр 2022 йил 598

Сергели, Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларидаги маҳаллаларда фуқароларнинг навбатдаги сайёр қабуллари бўлиб ўтди

Сайёр қабуллар - фуқаролар муаммоларини ўз вақтида ҳал этилишининг самарали ечимидир. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан пойтахтимизнинг барча туманларида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Шундай сайёр қабуллар пойтахтимизнинг Сергели, Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларидаги бир қатор маҳаллаларда ҳам ташкил этилди. Унда туман ҳокимлари, Бош бошқарманинг масъул ходимлари, туман ИИО ФМБ бошлиқлари, барча сектор раҳбарлари ҳамда мутассади ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Мурожаатлар асосини ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар ва бошқа масалалар ташкил этди. Aсосий эътибор "аёллар", "темир" ва "ёшлар" дафтарларига киритилган фуқароларга қаратилди. Сайёр қабуллар давомида фуқаролардан 115 тадан зиёд мурожаатлар келиб тушди ва аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Бир қатор мурожаатлар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш муддатлари белгиланди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сергели туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди. Жумладан, 14 нафар ёшларга олий ўқув юртларидаги контракт пулларини тўлашда кўмаклашилди, бир нафарига муддатли ҳарбий хизмат учун пул бадалини тўлаш ва яна 2 нафарига ҳайдовчиликка ўқиш учун сертификатлар топширилди.
Мирзо Улуғбек тумани маҳаллаларида бўлиб ўтган учрашувларда 5 нафар ёшларга ўқув курсларда ўқиш учун, шунингдек бир нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.
Бектемир туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.
Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech