Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан ИИББ биносида аҳоли билан қабул ўтказилди. Ўтказилган қабулда 27 нафар фуқаролар юзага келаётган муаммолар билан мурожаат қилишди. Жумладан, ишга жойлашиш, ички ишлар органлари фаолиятига доир ҳамда тергов ва пробация хизматлари ҳақида саволлар келиб тушди. Қабул давомида 12 нафар фуқаро томонидан кўтарилган муаммо жойида ҳал этилиб, қолган 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижроси таъминланиши алоҳида назоратга олиниб, масъул бўлган ходимларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Абдувосит Абдуразаков ҳам фуқаролар қабулини ўтказди. Қабул жараёнида, 12 та мурожаатдан 6 таси жойда ҳал этилди, алоҳида мурожаатлар бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижро муддатлари белгиланди. Бир нафар фуқаро қабулга кела олмаганлиги сабабли, у билан онлайн мулоқот ўтказилди. Ҳурматли Тошкент шаҳрининг аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилмоқчи бўлсангиз қуйидаги телефон рақами орқали боғланишингиз мумкин: +998 99-010-09-69.