Фуқаролар билан миграция қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди
“Миграцион профилактика” ойлиги доирасида Мирзо Улуғбек туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан аҳолига меҳнат миграцияси қоидалари ва қонуний тартиб-тамойиллари, хорижда мавжуд иш имкониятлари ва унга боғлиқ хавфлар ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди.
Фуқароларга хорижда ишлашда дуч келиши мумкин бўлган муаммолар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида батафсил маълумотлар етказилди. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар ёки меҳнат низолари юзага келганда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилиб, фуқароларга ушбу мавзуда эслатма буклетлар ва флаерлар тарқатилди.