9 Март 2022 йил 2300

Фирибгарлик ҳолати юзасидан Шайхонтохур тумани тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган

Шайхонтохур туманида 22 февраль куни номаълум шахс, 1995 й.т. Журабек И.га тегишли ноутбукни 1.000 АҚШ долларига сотиб олишини айтиб, орасига 1.000 сўмлик купюралар жойлаштирилган ўрамдаги пулларни 10.000 сўмлик купюра деб алдаб, жами 10.000.000 сўм эканлигига ишонтириб, воқеа жойидан яширинган.

Туман ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни 1991 й.т. Суннатилла У. содир этганликда гумонланиб, туман ИИО ФМБга келтирилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech