Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг август ойида 25 ёшли Динара К. 28 ёшли Мафтуна С.нинг ишончига кириб, унга Хитой давлатидан буюртма асосида аёллар кийим-кечакларини олиб келиб беришни ваъда қилиб 17.000.000 сўм пулларни олиб, ўз эхтиёжлари учун сарфлаб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Шу ўринда фуқаролардан фирибгарларнинг ёлғон ваъдаларига учмасдан, ўзларининг маблағлари ҳамда мол-мулкларини ҳимоя қилишларини сўраймиз. Ҳурматли фуқаролар! Огох бўлинг! Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!