24 Январ 2026 йил 1441

“Фидойи аёл ходима” кўрик-танлови ғолиблари

Ўзбекистон республикаси Президентининг ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қабул қилинган қарори асносида Ички ишлар вазирлиги томонидан ички ишлар органларида “Фидойи аёл ходима” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Бундан кўзланган мақсад, ички ишларда хизмат олиб бораётган шаҳодатланган аёл ходималарнинг касбий билим ва малакалари оширилишини қўллаб-қувватлаш, фаолиятида ютуқларга эришиб келаётганларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, ўз касбининг билимдонлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг ташаббускорлигини ошириш, инновацион, ижодий қизиқишларини амалиётга кенг татбиқ этишдан иборат.

Мазкур кўрик-танловнинг навбатдагиси жорий йилнинг 13-14 январь кунлари бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ИИББда хизмат олиб бораётган 21 нафар ходималар қатнашди. Танлов иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш: комплекс машқларни бажариш ва 1000 метр масофага югуриш, жанговар тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича “Макаров” пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, амалий ўқ узиш, нишонга олиш ва ҳаракатланмайдиган нишонга отиш тартиби, билим даражасини аниқлашга қаратилган электрон тест синовлари ҳамда якуний баҳолаш билан боғлиқ тўрт босқичда ўтказилди. Ҳар бир босқичда белгиланган шартларни тўғри ва аниқ бажарилиши жараёнларини ҳакамлар диққат ва синчковлик билан кузатиб, баҳолаб бордилар. Танлов якунига кўра: 1-ўрин Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси, майор Клара Нармановага, 2-ўрин Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологи, капитан Моҳинур Мадираҳимовага, 3-ўрин Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, майор Нилуфар Жаниевага насиб этди.
Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Кўрик-танловда ғолиб бўлган аёл ходималарни эришган ютуқлари билан табриклаб, оилалари ҳамда хизмат фаолиятларида янги-янги муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech