15 Ноябр 2022 йил 557

Ёш экспертларга маҳорат дарслари ўтилди

2022 йил 14 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика Марказиниг тажрибали ходимлари томонидан янги қабул қилинган ёш эксперт ходимларга маҳорат дарси ўтказилди. Дарс давомида экспертларнинг жиноятларни фош этишда тутган ўрни, жиноятларни "иссиқ изи"дан очиш учун кечиктириб бўлмас тезкор ва тергов ҳаракатлари доирасида фойдаланиладиган криминалистик жиҳозларнинг хусусиятлари, улардан фойдаланиш асослари, тактик ҳамда техник таснифлари тўғрисида тушунтирилди. Шунингдек ҳодиса жойида кўп учрайдиган излар билан ишлаш тартиблари, жиноят ҳодисаси ва жиноятчи тўғрисида маълумотлар тўплаш мақсадида изларни дастлабки тадқиқотдан ўтказиш намунавий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Ўқув машғулоти давомида Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази томонидан ўтказилиб келинаётган экспертиза турлари, уларни ўтказиш тартиби ҳақида суҳбатлашилди. Маҳорат дарси якунида ходимлар ўзлари учун қизиқ бўлган саволларга тажрибали экспертлардан жавоблар олишди. 

Барча янгиликлар

Text to speech