10 Ноябр 2022 йил 2451

Тошкент шаҳар ИИББда энг яхши патруль-пост хизмати ходимлари аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ бўлинмалари ходимларининг билим савиясини ошириш, касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини кучайтириш мақсадида “Намунали патруль-пост хизмати ходими” ва “Намунали патруль-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Кўрик танловда ИИББ ЖТСБ ППХ бригадаси ва барча туман ИИО ФМБ ППХ отрядларидан 52 нафар ходимлар қатнашишди.
Қатнашчиларнинг жисмоний ва жанговар салоҳияти тўсинда тортилиш, 100 метр ва 3 минг метрга югуриш, жанговар қуролдан ўқ узиш шартлари асосида синовдан ўтказилди. Билимлар эса тест асосида баҳоланди.
Қизғин кечган баҳслар натижасига кўра ИИББ ЖТСБ ППХ бригадаси ОТДХТБ ТХваҚО отряди командирининг ўринбосари катта лейтенант Азизхўжа Юлдашев намунали патрул-пост хизмати қисм командири сифатида тан олинди.
Намунали патруль-пост хизмати ходими номинациясида биринчи ўринни сафдор Файзулла Нағманов эгаллади. Иккинчи ўрин – сафдорлар Баходир Маматқулов ва Диёриддин Мамасиддиқовларга насиб этди, учинчи ўрин эса сафдорлар Муроджон Таджибаев ва Баходир Набиевлар орасида тақсимланди. Ғолиблар кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech