16 Ноябр 2022 йил 567

ЭЪЛОН

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида мавжуд бўлган электромонтёр, кутубхоначи, боғбон, фаррош, дезинфектор, зоомуҳандис, зоотехник, қозонхона оператори, чилангар-сантехник ва омборхона ишчиси (эркин ёлланган ишчи ва хизматчи лавозимлар) лавозимларига ишга таклиф этади.

Ушбу иш ўринларига ишга кириш истагини билдирган фуқаролар жорий йилнинг 22 - 23 ноябрь кунлари соат 09.00 дан 17.00 гача Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этишлари мумкин:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ёки ID картаси;
2. Ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун);
3. Маълумотини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, аттестат).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий яшаш жойига эга бўлиши;
- Меҳнатга лаёқатли бўлиши.

Маълумот учун телефон: 71-206-43-79.

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уй.

Барча янгиликлар

Text to speech