Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини самарадорлигини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 19 август (сешанба) куни Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов томонидан шахсий қабул ўтказилади.
Қабулда тергов ишлари, эксперт-криминалистика фаолияти, ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлари, шунингдек, миграция ва персоналлаштириш масалалари юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилади.
Қабул ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида, соат 11:00дан бошлаб ўтказилади.