19 Sentyabr 2022 Yil 101

Эълон

Ички ишлар органлари тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда уларнинг касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида 10 сентябрдан 10 октябргача Тошкент шаҳар ИИББда “Касбий тайёргарлик ойлиги” ўтказилмоқда. Ушбу ойлик доирасида ходимлар учун “Маҳорат дарслари”, “Махсус-тактик ўқув машғулотлари”, “Заковат” интеллектуал уйинлари, “Ситуацион машғулотлар”, шунингдек спортнинг футбол, волейбол, енгил атлетика, кўпкураш, самбо, шахмат ва бошқа турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда. "Касбий тайёргарлик ойлиги"да фаол иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech