29 Июл 2022 йил 1324

Электросамокат ўғрилиги бўйича жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 19 июль куни соат 14:30 да, номаълум шахс, кўп қаватли уйнинг йўлагида қаровсиз қолдирилган, 27 ёшли Фаридага тегишли 3.200.000 сўмлик электросамокатни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланиб, ушланди. Бу 18 ёшли Равшан У. бўлиб чиқди. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Буюмларингизни қаровсиз қолдирманг!

Барча янгиликлар

Text to speech