Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг Тергов фаолияти йўналишидаги мавжуд бўш терговчи ва суриштирувчи (офицерлик) лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори талабларига мувофиқ ички ишлар органларида хизматга ўташ истагини билдирган номзодлар учун танлов эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган олий юридик (ҳуқуқшунос) маълумотга эга бўлган шахслар ҳар куни соат 09:00дан 17:00гача Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатларнинг асли билан мурожаат этишлари мумкин;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти;
Ҳарбий гувоҳнома (эркак номзодлар учун);
Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом).
Номзодларга қуйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- олий юридик маълумотга эга бўлиши;
- ёши 30 дан ошмаган бўлиши (30 ёшдаги ҳам);
- эркак номзодлар бўйи 165 см ва ундан юқори бўлиши, аёл номзодлар бўйи 160 см ва ундан юқори бўлиши;