16 Декабр 2022 йил 1902

Қўйларни қалбаки доллар эвазига сотиб олиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Миробод тумани ИИО ФМБга 43 ёшли У.М. ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 5 декабрь куни тахминан соат 18:30 да “Қўйлиқ ота” қабристони ёнида қўй сотаётган вақтида, Илҳом исмли номаълум шахс унга 12 бош қўй эвазига 2.200 АҚШ доллари берганини маълум қилган. Шунда фуқаро У.М. 22 дона 100 AҚШ долларлик купюраларни олиб, уларнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилган.
Ушбу купюраларнинг тайёрланиш усулини аниқлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМга топширилди. Мутахассисларнинг хулосасига асосан, барча 100 долларлик купюралар рангли принтер ёрдамида ишлаб чиқарилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech