23 Декабр 2025 йил 58

ДИҚҚАТ! ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА МУҲИМ ЭЪЛОН

Ҳурматли Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Сергели туманида 2025-йил 25-декабрь кунидан тун-у кун фаолият юритадиган (24/7) гастрономик Туризм кўчасида "Янги Йил" байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:

 Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
 Жалойир кўчасининг Суғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;

Бектемир туманида 2025-йил 25-декабрдан бошлаб Чирчиқбўйи кўчасининг (харитада кўрсатилган) маълум қисмида, “Coca-Cola Гарден” боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Шу муносабат билан, мазкур йўналишдан ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраймиз ва ҳаракатни олдиндан режалаштиришни тавсия этамиз.

Чеклов муддати: 2025-йил 25-декабрдан 2026-йил 10-январгача.

Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Барча янгиликлар

Text to speech