19 Сентябр 2025 йил 428

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН❗️

Жорий йилнинг 20-21-сентябрь кунлари “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий компанияси ойлиги доирасида Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги барча ўқувчилар ва талабалар ётоқхоналарида “Ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш” мавзусида ФВВ томонидан кундузги ва тунги вақтларда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳурматли фуқаролар ушбу ўқув машқларида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролар, блогер ва ижтимоий тармоқ администраторларидан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида, мазкур ўқув машқларини ўтказиш давридаги амалий жараёнларга оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қолади.

© FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI | МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ

Барча янгиликлар

Text to speech