25 Октябр 2022 йил 2053

Давлат мукофоти билан табриклаймиз!

«Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун  қуйидагилар мукофотлансин:  

«Дўстлик» ордени билан

Ахмедова Асия Мустафаевна – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Умаров Аслитдин Мухтарович – Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси патруль-пост хизмати сафдор ходими.

 

Юксак мукофот билан ҳамкасбларимизни бутун шахсий таркиб номидан табриклаймиз.

 

Барча янгиликлар

Text to speech