15 Январ 2026 йил 2345

Чилонзор туманидаги "Бунёдкор" спорт мажмуаси автотураргоҳи майдонида Профилактика куни муносабати билан штаб йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори, туман ИИОФМБ бошлиғи, ҳокимлик мутасаддилари, тумандаги ташкилотлар масъуллари ва МФЙлар еттиликлари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди.

Штаб йиғилиши кун тартибида Профилактики куни тадбирлари, Президентимизнинг 1-сонли қарори ижроси, қиш мавсуми доирасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижадорлиги тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Туман ҳокими ва туман прокурори айни йўналишда олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида йиғилганларга маълумотлар тақдим қилди ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича барча масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Барча янгиликлар

Text to speech