4 Апрел 2022 йил 1324

Чилонзор туманида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг жойларда фуқаролар билан учрашувлари давом этмоқда. Навбатдаги манзил Чилонзор туманининг “Гулистон” маҳалласи бўлди. Унда ИИББ бошлиғи ва туман ҳокими фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўришди. Жумладан, турмуш шароити оғир ва муаммоси бор фуқаролар 3-сектор раҳбари ҳамда туман ҳокимига ўз мурожаатлари билан юзландилар. Икки нафар фуқарога даволаниш учун сиҳатгоҳларга йўлланма олишларида амалий ёрдам берилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож яна бир нечта мурожаатчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га рўйхатга киритилди, ишсиз фуқарларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилди, моддий ёрдамга муҳтож “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи фуқароларга моддий ёрдам берилди.

Шунингдек, Азиз Ташпулатов ва Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлянов сайёр қабул давомида йўл қатнов қисми ва савдо мажмуалари олдида транспорт воситалари тўхтаб туриши билан боғлиқ муаммоларни жойига чиқиб ўргандилар. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди ва ижро этиш муддати белгиланди. Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech