17 Феврал 2026 йил 272

Чилонзор тумани мактабларида гиёҳвандликка қарши тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Туман мактабларида ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик ва бошқа зарарли одатларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунча бериш мақсадида гиёҳвандликка қарши йўналтирилган видеороликлар намойиш етилди.
Мазкур видеороликларда гиёҳвандликнинг инсон саломатлигига, жамият ва келажакка йетказадиган жиддий зарарлари, ушбу иллатнинг олдини олиш чоралари ҳамда соғлом ҳаёт кечиришнинг аҳамияти атрофлича ёритиб берилди. Тадбир давомида ўқувчиларнинг мавзу юзасидан билим ва тушунчалари янада мустаҳкамланиб, уларни зарарли одатлардан йироқ бўлишга чақиришга алоҳида еътибор қаратилди.
Бундай тарғибот тадбирлари ёшлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг келажагини асраш ва жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech