25 Ноябр 2022 йил 981

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг сайёр қабулида фуқароларнинг бир қатор масалалари ҳал этилди

Aҳолини қийнаётган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Aзиз Ташпулатов томонидан жойларда мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Куни кеча пойтахт ИИББ бошлиғи Янгиҳаёт туманида ҳам навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Тадбирда туман ҳокими Хаёт Инагамов, барча сектор раҳбарлари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Қабул давомида 60 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Жумладан, мурожаатларнинг 45 таси контракт пулларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатилишига, 6 таси моддий ёрдам, 1 таси кредит олиш, 11 таси соғлиқни сақлаш масалаларга оид бўлди.
Тадбирда 22 та мурожаат жойида ҳал этилиб, 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 15 таси қўшимча ўрганиш учун юборилди. Шунингдек, қабулда 4 нафар фуқаро “темир дафтар” рўйҳатига киритилиб, 5 нафар талабага контракт пулларини тўлашда, 6 нафар фуқарога эса зарур дори-дармонларни харид қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech