30 Сентябр 2022 йил 716

Тошкент шаҳар ИИББ: болалар саломатлиги, уларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш учун барчамиз масъулмиз

Тошкент шаҳар ИИББда бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, полковник Aбдувосит Aбдуразоқов, шаҳар прокуратураси масъул ходими Олим Раимов, Тергов бошқармаси, шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари ва аутсорсинг компаниялари директорлари иштирокида профилактик йиғилиш ўтказилди. Мазкур тадбирда мактабгача таълим муассасаларида болалар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишни ташкил этиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Сўзга чиққанлар, мактабгача таълим муассасалари масъул ходимларининг масъулиятсизлиги ва бепарволиги оқибатида содир бўлган айрим нохуш ҳолатларни мисоллар билан айтиб ўтишди. Шунингдек, болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида, таълим муассасаларида чора-тадбирларни сифатли белгилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни муваффақиятли ўтказиш юзасидан тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди. Аутсорсинг корхоналарига мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, яроқлилик муддатига эътибор қаратиш, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, болалар саломатлиги учун масъулиятни янада ошириш тавсия этилди.
Йиғилиш якунида, муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech