21 Апрел 2025 йил 741

Бош бошқармада “миллионлар ўйинига” старт берилди

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш аҳоли кенг қатламларини жисмонан ва руҳан соғломлаштиришда спортнинг ролини кучайтириш, оммалаштириш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ишларида спортнинг ўрни алоҳида. Ички ишлар органларида, хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси таркибий тузилмалари ва худудий бўлимлари, Тошкент шаҳри бўйича Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ўртасида спортнинг турли йўналишлари бўйича даврий равишда тизимлараро мусобақалар ўтказиб келиниши фикримизнинг исботидир. Пойтахт ИИББ ҳамда “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши қарори асосида спортнинг футбол турига старт берилди. Унда Бош бошқарма тизимидаги соҳавий хизмат ходимларидан иборат 17 та жамоалар беллашади. Саралаш ўйинларидан сўнг чорак финалга йўл олган жамоалар жорий йилнинг 28 апрелида ўзаро куч синашишади. Зафар қучган жамоалар ярим финалда беллашиш учун 29 апрель куни майдонга тушишади. Унда ғолиб бўлганлар 1 май куни 1, 2, 3-фахрли ўринлар учун финал ўйинларида иштирок этади. Мусобақа ғолибларини қимматбаҳо совғалар, кубоклар, медаллар ва фахрий ёрлиқлар кутмоқда. Баҳслар қизғин ва шиддатли бўлиши, футбол мухлисларининг завқи ва олқишларига сазовор бўлиши, шубҳасиз. Барча жамоаларга зафар ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech