17 Феврал 2026 йил 181

Бино ичида қолиб кетган мушук қутқарилди

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида жойлашган биноларнинг бирида мушук қолиб кетганлиги ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Келиб тушган маълумот Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан эътиборсиз қолдирилмади. Ҳудудий профилактика инспектори майор Нурлан Эрматов зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, амалий ёрдам кўрсатди. У ушбу ташкилот ходимлари билан боғланди ва қисқа вақт ичида мушук қутқариб олинди.

Барча янгиликлар

Text to speech