Беш ташаббус олимпиадаси: Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари фаол ёшлар етакчиларини рағбатлантирдилар
Тошкент шаҳар ИИББ тизимларининг ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, маҳаллий ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш борасида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи босқичи доирасида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ташаббуси ҳамда туман маданият ва спорт ишлари бўлими билан ҳамкорликда 19 та маҳаллаларда маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот-технологиялари каби йўналишларда кўрик-танлов ва мусобақалар ташкил этилди. Жумладан, “Дарҳон”, “Оқибат”, “Ҳамид Олимжон”, “Оққўрғон”, “Турон”, “Нур” ва “Шаҳрисабз” маҳаллаларининг ёшлар етакчилари маҳаллий ёшлар ўртасида спортни фаол тарғиб қилганликлари учун ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.