2022 йилнинг 31 май куни “Қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Қонунда, қатъий тартиб-қоидалар белгиланган ҳамда уларга риоя қилмаслик оқибатлари назарда тутилган. Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, қурол муомаласи соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш мақсадида, “Тир” фаолияти билан шуғулланиб келаётган юридик шахсларга, ушбу фаолият билан шуғулланиш учун ички ишлар органларидан лицензия олиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар, жорий йилнинг 1 декабрь кунига қадар туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ўзларида мавжуд пневматик қуролларини расмийлаштиришлари шартлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга, юқоридаги талабларни бажармаган ва фаолиятини рухсатномасиз амалга оширганларга нисбатан, қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши ҳақида ёзма равишда огоҳлантириш хатлари тарқатилди.