Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди
Беларус Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Дмитрий Корзюк бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлишди. Шунигдек, учрашувда Беларус Республикаси ИИВ Ахборот ва жамоатчилик алоқалари бошқармаси бошлиғи Наталья Сахарчук ва мутасадди ходимлари иштирок этишди.
Меҳмонларга Тошкент ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг тузилмаси ва асосий вазифалари, ислоҳот ва истиқболдаги режалар ҳақида қисқача сўзлаб берилди. Делегация аъзолари Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази, “Шон-шараф” музейи ва Ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишиб чиқишди. Меҳмонлар Бош бошқарма ахборот мультимедиа маркази фаолияти, марказда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишиб, марказ томонидан Бош бошқарма соҳавий хизматлари фаолияти, ходимлар иш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳамда яратилган ижодий материаллар томоша қилишиб, марказ хизматига татбиқ қилинган ёндашувларга юқори баҳо бердилар.
“Шон-шараф” музейига ташриф давомида меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинган республика ички ишлар органлари шаклланишининг турли босқичларида ишлатилган форма-кийимлари, авто ва мототранспорт, махсус восита ва қуроллар экспозициялари уларда катта қизиқиш уйғотди.
Сўнгра меҳмонлар хизмат пайтида ҳалок бўлган ходимлар хотира монументи пойига гулчамбар қўйиб, ҳалок бўлганлар хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёдга олишди.