19 Ноябр 2022 йил 670

Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳамда туман прокуратурасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда Республика радио ва телевидение касб-ҳунар коллежида йиғилиш ташкил этилди. Мазкур йиғилишда иштирок этган туман аҳолиси билан, маҳаллаларда содир этилган ўғрилик, баданга шикаст етказиш, талончилик каби жиноятлар муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, ички ишлар ходимлари туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан давра суҳбати ўтказди. Тадбирда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни, оилаларда низо ва ажримларни олдини олишга қаратилган муаммолар муҳокама қилинди.
 
Профилактика куни муносабати билан бир қатор умумтаълим мактабларда “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари ўтказилди. Тадбир натижасида, мунтазам равишда дарс қолдирган, таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларини бузган 5 нафар ўсмир аниқланди. Келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун, ўқувчиларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
 
Махсус тадбирлар туманнинг “Қўйлиқ” бозорида ҳам ўтказилиб, фуқаролар ва бозор масъуллари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
 
Бундай профилактик тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech